Байденнинг бепарво ўғли

Бу дунёдаги энг йирик кобальт конларидан бири Конго Демократик Республикасида жойлашган. Беш йил олдин унинг эгалари орасида америкаликлар ҳам бор эди. Ҳозирда коннинг 80 фоизи Хитой назоратида. New York Times газетасининг таъкидлашича, буларнинг барчаси Хантер Байденнинг, аниқроғи, у бошқарув кенгашида бўлган инвестиция компаниясининг ёрдамисиз амалга ошмасди.

The New York Times кичик Байден Хитойга металлар бозоридаги ўз ўрнини мустаҳкамлашга қандай ёрдам бергани ҳақида батафсил маълумот берди. 2013 йилда тадбиркор бош қароргоҳи Шанхайда жойлашган BHR компаниясини яратишда иштирок этган. Ташкилотнинг муҳим қисми Хитой томони, шу жумладан Хитой Банки томонидан назорат қилинади. Ва беш йил олдин BHR «Хитой Молибден»ига Америка компаниясидан Конго Демократик Республикасидаги йирик конни сотиб олишга ёрдам берди.

Кобальт рудасисиз электромобилларни ишлаб чиқариш мумкин эмас, бу эса АҚШ автомобилларининг камида ярмини электрлаштиришини режалаштираётган Оқ уйнинг режаларига халақит беради.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: