Байден: “Ярамас юлғичлар!.. Ютсам, ҳаммасини онасини кўрсатаман!”

АҚШда борган сари Байденнинг обруси тушиб кетаяпди. Трамппарастлар ҳамма томонидан ўраб олиб, уни сиқувга олишаяпди. Ҳали битта матбуот уни ўғирликда айбласа, бошқа биттаси кўз бўямачиликда, учинчиси эса ҳовлиқмаликда… Мушакбозликлар, қутловлар, унинг шарафига шампан виноларининг очилишлари, шунчаки тушга, шунчаки уни кўнглини бир кўтариб қўйишга ўхшайди. У ютдим, деган штатларнинг ҳаммасида текширувлар бошланиб кетди. Бу ёғи сенатда ҳам демократларга нисбатан, республикачилар кўпчиликни ташкил этишади. Конгерссдагиларнинг бари Трамп томонга ўтиб олишган. Яна мудофа, денгиз пиёда қўшинлари Трампни қўллаб турибди. Унинг боши қотган, ёнига хотинини ўтқазиб, бир финжон қахвани ҳўплаганча,”Қариган чоғимда шу менга керакмиди, Британия бош вазирини сўзларини эшитдингми, у иккита табрикнома ёзиб тайёрлаб, қўйганлигини бутун дунёга эълон қилди. Биринчиси Трампга эмиш, иккинчиси менга… Вой ярамас, пандавақи, икки юзламачи…  Булар менинг ёшимни, сочимнинг оқини ҳурмат қилишмади. Агар, омадим келиб ютиб қолсам, ҳаммасини онасини кўрсатаман, мана кўрасан”, деб ўтирибди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: