Байден даврида даҳшатли урушлар содир бўлиши мумкин!

Бу ҳақда хорижий экспертлар тинимсиз бутун оммани, сиёсатчиларни огоҳлантиришмоқда. Жо Байден, обру топиш ва ҳозирданоқ 2024 йилдаги сайловга замин тайёрлаш мақсадида, “югославий сценарий”си бўйича иш қилади. Аввалги навбатда худди Трампдай у ҳам Эронни кўзининг остига олиб турибди. Чунки, Эрон тайёр гўшт. Сўнги пайтларда Эрон Уранни 12 фоизга тўйинтиргани матбуотда бот бот айтилиб келинмоқда. Шунчаки айтилмаяпди. Айнан, АҚШ ҳукуматини буюртмасига биноан қилинаяпди, бу ишлар. Чунки, уруш учун сабаб бўлиши керак. Мана масалан, худди Ироқдагидай. Ироқда биологик қурол бор, дейишди. Ваҳоланки, ҳеч нарса йўқ экан. Бўлганида АҚШ ва НАТО қўшинларига қарши тузугироқ қаршилик кўрсатган бўлар эди… Хуллас, бундан бу ёғига АҚШдан яхшилик кутиб бўлмайди. Ҳаттоки, В. Путин ҳам бундан безовта. Сиёсатчилар, экспертларнинг мулоҳаза қилишарича Россия ҳуфиёна Хитой билан тил бириктирган. Ва улар АҚШнинг ҳар қандай агрессиясига қарши режа тузишмоқда. АҚШ нима бўлган тақдирда ҳам Эронни осонлик билан қўлга киритолмайди. Эрон Ироқ эмас. Қолаверса, Эроннинг ҳамкорлари ҳам бу сафар қараб туришмайди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: