Бахтиёр, ошна, шу йўлакдан ўтманг!..

Нима қиласиз асабни бузиб? Ёки кўзингизни чирт юмиб юринг!.. Кейин у ёғи ўз ўзидан юмилиб кетаверади!..

“Ҳар куни шу йўлакдан юриб бекатга чиқаман. Ўтган ой қарағай кўчатлари пайдо бўлди. Чамаси, далачиларга жиддий топшириқ бўлиб, қайдандир шу кўчатлар сотиб олинган. Арча ва қарағай экиш урф бўлди. Буларда на соя ва на мева бор. Дала чеккасида беҳи, тут, тол ёки терак экилмайдими. Кимдан чиқади бундай “ноёб” тавсиялар? Бу ер хиёбон эмас, экин даласининг ҳар қаричидан унумли фойдаланиб, ҳосил олинса яхши-ку? Ниҳолларнинг анчаси сарғайиб, қурий бошлаган. Ҳечқиси йўқ, келаси йили яна сотиб олинади! Турфа манзарали кўчатлар етиштириш бизнеси гуркираяпти. “Шум бола” киносида кенг дала четида ғуж ўсган серсоя толзорлар кўрсатилади. Қани ўшандай толзорлар? Тол ҳам хосиятли оғоч, лек қарағайда нима бор? Бу қарағайлар ўсиб, “ўрмон” ҳосил бўлиши эмас, балки ҳар йили янги ниҳоллар сотилишидан кимлардир манфаатдор, чамаси. Албатта қарағайзор бўлиши шартми? Ўзбекистон Русия эмас-ку. Ўзимизга хос дарахтлар бўлса, нимаси ёмон? Айтганча, Русиядан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари харид қилиш бўйича жуда илғорлардан бўлибмиз. Мевазор яратиш ўрнига қарағай экиш билан бандмиз…”

Бахтиёр Ҳайдаров

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: