Бандага шаҳвати, ғафлати ва гуноҳлари туфайли келаётган балолар уч хил бўлади:
1. Ҳайдаш.
2. Одоб бериш.
3. Яқин қилиш.
Агар унинг (балонинг) самараси инобат (Аллоҳга қайтиш) бўлса, бу Аллоҳнинг бандани Ўзига яқин қилишидир.
Агар у бандада ҳокисорлик ва ибрат олишни юзага чиқарса, бу (келган бало) Унинг бандага адаб бериши бўлади.
Ва агар фақат тааллуқни* пайдо қилган бўлса, бу Унинг бандани раҳматидан ҳайдаши, қувишидир.
Шайх Аҳмад Зарруқ
* Тааллуқ – балога боғланиб қолиш, яъни хулоса чикармай факат унинг атрофида ўралашиб юриш.
@MubashshirAhmad
Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: