Балх вилоятининг машҳур шифокори ўғирлаб кетилди

Доктор Нодир Алеми Афғонистоннинг Балх вилоятида ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда Aamaj News телеканали хабар берди.

Маълум бўлишича, Алемининг 20 сентябрь куни тушдан кейин уни уйи яқинида номаълум шахслар ўғирлаб кетишган.

Ушбу маълумотни Алемининг қариндошлари ва вилоятнинг собиқ губернатори Атто Муҳаммад Нур тасдиқлади.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: