Азамат Ахроров ишлаган фильмларидан қанча даромад кўришини айтди(видео)

«Ҳозир иккита ҳовлини қотириб қўйган бўлардим», — дейди у.Актёр Азамат Ахроров YouTube’даги «Salom live» лойиҳасига берган интервьюсида ишлаган фильмларидан қанча даромад олганини маълум қилди.

 

Азамат Ахроровнинг сўзларига кўра, ҳар бир ишлаган киносидан 40-50 минг доллар, баъзида эса кунига 3500 минг доллар фойда қилган. Актёр у ишлаган киноларга 40-50 минг одам тушганини айтди. Шунингдек, у ўша пулга иккита ҳовли қуриш мумкинлигини таъкидлади.

«Ўтириб яқинда ҳисоблаб чиқсам, ҳар бир кинойимдан 40-50 минг доллар фойда қилганман. Кунига 3500 минг доллар шунчаки топганман. Кинога 40-50 минг одам тушган. Телефон қиларди ‘Азамат пул жўнатяпмизʼ. Майли жўнатинг дердим. Аҳмоқ бўлганман. Ҳозир иккита ҳовлини қотириб қўйган бўлардим», — дейди Азамат Ахроров.

 

 

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: