Арманистон пойтахтида мухолифатчиларнинг полиция билан тўқнашуви бошланди

Арманистон пойтахти Ереванда норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.

“Sputnik Арманистон” хабарига кўра, полиция ходимлари намойишчиларни Еревандаги Озодлик майдонида қўлга олмоқда. Митинг бошлангунга қадар мухолифат вакиллари қўлга олинган.

Намойишчилар Қорабоғ бўйича имзолаган битимдан норози эканликларини баён қилиб, Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилишмоқда. Улар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ўртасида тўқнашув бўлган.

Тоғли Қорабоғнинг тўртта парламент партияси Пашинян истеъфоси талабига қўшилган.

Арманистон Бош прокуратураси мамлакатда амал қилаётган ҳарбий вазият сабаб намойиш тақиқлангани ҳақида огоҳлантирган.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғда ўт очишни тўхтатиш тўғрисида битим имзолашган эди. 10 ноябрь Москва вақти билан ярим тундан бошлаб ўт очиш тўлиқ тўхтатилаши, Озарбайжон ва Арманистон ҳарбийлари эгаллаб турган позициясида тўхташи керак. Шунингдек, Тоғли Қорабоғ ҳудудига Россия тинчликпарварлари киритилади. Арманистон бош вазири Никол Пашинян Қорабоғ бўйича битим ўзи учун жуда оғир қарор бўлганини айтди, лекин бошқа чора бўлмаганини таъкидлаган.

sputniknews-uz.com

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: