АҚШнинг собиқ президентининг аҳволи оғир

АҚШнинг собиқ президенти Билл Клинтон Калифорниядаги шифохоналардан бирига ётқизилди.

Унинг касаллиги коронавирус билан боғлиқ эмаслиги ва унинг касалхонага ётқизилишининг сабаби қонида инфекция кузатилгани маълум қилинди.

“У шифохонада бу инфекцияни юқтириб олгани йўқ, балки касалхонага қонида инфекция кузатилгандан кейин ётқизилди.Клинтон антибиотиклар билан даволанмоқда, шифокорлар эса унда ижобий ўзгаришлар кузатилаётганини айтишмоқда”, – дейилади телеканалда.
Шифокорларнинг қўшимча қилишича, у икки кун касалхонада бўлган.

Маълумот ўрнида, Билл Клинтон 1993 йилдан бошлаб 2001 йилгача АҚШ президенти бўлган, президент бўлгунига қадар у беш маротаба Арканзас штатига губернатор этиб сайланган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: