АҚШ Қирғизистонни тўла ўзиники қилиб олмоқчи!..

У дастлабки қадамни ташлади. Ва пул беражагини айтди. Биринчи навбатда ОАВ га. Демак, АҚШ пул бердими, газета, журнал, телевидение ва радио унинг “мусиқаси”га ўйнайди…  Арзимаган пул. Бу пулни АҚШнинг ўзида битта ҳайдовчи ўн беш кунда ишлаб топади!..

АҚШ Давлат департаменти Қирғизистондаги айрим оммавий ахборот воситаларини молиявий қўллаб-қувватлаш учун маблағ ажратмоқчи. Тегишли маълумотлар грант тавсифини ўз ичига олган ҳужжатдан келиб чиқади.

Белгиланганидек, АҚШ ҳукумати томонидан ажратиладиган грант миқдори 10-15 минг долларни ташкил этади ва маблағ ажратишга даъвогарлар сифатида “чинакам мустақил” ОАВ кўриб чиқилади. Хусусан, гап нотижорат ва нодавлат ташкилотлар, шунингдек Қирғизистонда ташкил этилган мустақил оммавий ахборот воситалари ҳақида кетмоқда,  ушбу грантга юқоридаги хусусиятларга эга бўлган ахборот порталлари мурожаат қилиши мумкин.

«Ушбу дастурлар мустақил ва масъулиятли журналистикани қўллаб-қувватлаш орқали эркин ахборот алмашинуви ва сўз эркинлигини таъминлаши керак. Дастурлар воқеаларни объектив ва ошкора ёритиш, мустақилликни сақлаш ва барқарорликни мустаҳкамлаш масалаларида медиа ташкилотларнинг салоҳияти ва барқарорлигини оширишга йўналтирилган бўлиши керак », – дейилади РТ ҳужжати матнида.

Шундай қилиб, АҚШ Давлат департаменти таъкидлашича, Қирғизистондаги оммавий ахборот воситалари “энг очиқ” ҳисобланади, аммо шунга қарамай, медиа соҳаси “ўз-ўзини цензура қилишдан азият чекмоқда”.

Аввалроқ, 24-апрел куни АҚШ Давлат департаментининг Афғонистонда “Тинчлик ўрнатувчи журналистика” номли лойиҳаси учун 1 миллион доллардан кўпроқ маблағ ажратиш нияти борлиги маълум бўлган эди.

 

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: