АҚШ нима учун Россия билан урушни хоҳламаслиги маълум бўлди

Пентагон Россиядан АҚШга кучайиб бораётган таҳдидни ядро қуролларини модернизация қилиш билан изоҳлади.

“Россиянинг ядровий кучлари ҳозирда тўлиқ модернизация қилинган, лекин бизники ундай эмас”, – деди АҚШ Бош штаб бошлиғи ўринбосари, генерал Жон Хейтен.

Россия ва Хитой АҚШга таҳдид солмоқда, дейди Хейтен. Унинг сўзларига кўра, АҚШ учун асосий стратегик ютуқ Хитой ва Россия билан уруш эҳтимолини истисно қилишдир, чунки бундай зиддият ядровий можарога айланиши мумкин, бу эса иштирок этган давлатлар ва бутун сайёра учун фалокат бўлади.

Хейтен АҚШни қуролларни модернизация қилиш учун бюрократик процедуралар шароитида тезроқ ҳаракат қилишга чақирди.

“Агар сизда Россия ва Хитой каби рақиблар бўлса, сиз тезроқ ҳаракат қилишингиз керак ва биз ҳали ҳам жуда секин ҳаракат қиляпмиз”, – деди у.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: