АҚШ бурнини тиқиши янги урушни бошлаб беради!..

АҚШ Хитойга ислом республикасининг стратегик фойдали қазилмаларини беришни истамагани учун Афғонистон “террорчилик уруши” га дуч келиши мумкин, деди Халқаро полиция ассотсиацияси Россия бўлими президенти Юрий Жданов.

Унинг тушунтиришича, Афғонистонда кўмир, марганетс рудалари, қимматбаҳо металлар захиралари, шунингдек литий конлари бор.

“Мен Афғонистонни янги террорчилик уруши кутишидан қўрқаман, чунки америкаликлар бу мамлакатнинг бой минерал бойликларини ўз стратегик рақиби Хитойга беришмайди”, деди Жданов 7 сентябр куни.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар анчадан буён “турли исломий террорчи қўшинларни мамлакатдан мамлакатга кўчириш имконияти ва механизмларига” эга.

Шу билан бирга, Жданов Афғонистондаги бундай террористик уруш Россия манфаатларига таъсир қилиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: