Анталиядаги ўрмон ёнғинлари авж олмоқда. Қурбон ҳам бор

Сўнгги маълумотларга кўра, Манавғат курорт шаҳри яқинидаги ўрмон ёнғинида камида бир киши ҳалок бўлган, ёнғин натижасида камида 62 киши жароҳат олган. Бу ҳақда мамлакат Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли хабар берган.

Қайд этилишича, ёнғин қурбони Туркиянинг 82 ёшли фуқароси бўлган.

“Манавғатдаги ёнғин назорат остида, аммо Аксеки ҳудудида ҳали ҳам ёнғин бор, у ерда бир киши ҳалок бўлди. Ёнғин туфайли яна 10 киши Оймапинар тўғонида қолиб кетди”, деган Пакдемирли у одамларнинг ҳаётига ҳеч нарса таҳдид солмаслигини таъкидлаб.

Вазир, шунингдек, Анталиядаги 18 та қишлоқ ва туман эвакуация қилинганини маълум қилган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: