Ангела Меркель истеъфога чиқмоқда

Германияда тарихий воқеа содир бўлмоқда. Германия тарихидаги ягона аёл канцлер — Ангела Меркел истеъфога чиқади ва Европанинг қудратли давлатларидан бирида янги йўлбошчи тайинланади. Бу ҳақда Европада ОАВларида хабарлар тарқалмоқда. Эслатиб ўтамиз, Германияда Ангела Меркельнинг 16 йил канцлер сифатидаги фаолияти шарафига эсдалик олтин танга муомалага чиқарилди. 0,3 грамм оғирликдаги ушбу сувенир танга нархи 49 евро.

Aнгела Меркель 1978 йилда Лейпциг университетининг физика факультетини тугатиб, 1990 йилгача Германия Демократик Республикаси Фанлар академияси Физика-кимё институтида илмий ходим бўлиб ишлаган ҳамда 1986 йилда физика бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

У рус тилини яхши билади. 1968 йилда ГДРда рус тили бўйича мактаблар ўртасидаги олимпиадада ғолиб чиқиб СССРга йўлланма билан тақдирланган. 980-йилларнинг охири, 1990-йилларнинг бошларида Германиядаги воқеалар ортидан 1989 йилда “Демократик Уйғониш” ташкилотига аъзо бўлиб, бир йилдан сўнг унинг матбуот котиби лавозимини эгаллади.

Орадан бир неча ой ўтиб ГДРнинг биринчи ва охирги нодавлат ҳукуматида худди шу лавозимда ишлади. Германиядаги ҳукмрон “Германия христиан-демократик иттифоқи” партияси учун у “Демократик Уйғониш”ни тарк этиб, иккала Германия бирлашганидан сўнг, бундестаг аъзоси бўлди. Ҳелмут Кол Германияда Aнгела Меркелни жиддий қабул қилган биринчи сиёсий раҳбар бўлди.

 

“Сиз аёлларни бошқарасиз”, – деди канцлер. Кол унга ҳукуматдаги аёллар ҳамда ёшлар ишлари вазири лавозимини таклиф қилиб, Меркелни “қизим” деб атади ва уни ГХД раҳбарининг ўринбосарига айлантирди. Шу кундан эътиборан журналистлар Aнгела Меркелни “Колянинг қизи” деб аташди. 1994 йилда Ангела атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири этиб тайинланди. Aммо 1998 йилги сайловда Герхард Шрёдерга ютқазиб қуйди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: