Ана ўйиннинг зўри! Ҳаммага ақл ўргатиб келган, давлатнинг аҳволига қаранг!

1000 та ўлган одам овоз берган. АҚШнинг Мичиганида худди шундай воқеа содир бўлганлиги ҳақида “Қизил баҳор” АА хабар тарқатди. Оз эмас кўп эмас, 1000 та. Тасаввур қилинг “Битта майит гўридан турадида, мен Байденга овоз бераман. Бундан бу ёғига у мамлакатни бошқаради, деса, иккинчи қабрдан бошқа бир мурда чиқиб, бекор айтибсан, Трампни ўзи қолади. Ҳалиги йили у “Ўрта ер” денгизидан туриб, Сурияга қанақанги бомбаларни ёғдирди. Кўрдинг-ку, қанча одам сафимизга келиб қўшилди. Байденинг бу ишни қилолмайди”, деб турса. Худди даҳшатли, қўрқинчли киноларга ўхшайди. Бу Амерка деганлари сайловни ҳам “Ужас” кинога айлантириб юборди… Сайлов участкасининг базасидан яна 9948 та ўлган одамларнинг маълумотлари сақланган экан. Уларнинг ҳаммаси ҳозир тирик бўлганида, юз ёшдан ошган бўлишарди… Хуллас, биз АҚШни ўта демократик ва инсон ҳуқуқлари энг кўп муҳофаза қилинадиган давлат, деб юрардик… Аммо…

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: