Амир томонидан қатл этилган инглиз элчилари…

Чарлз Стоддарт – Амирни рус қулларини озод қилиш ва Англия билан дўстлик шартномасини имзолашга ундаш вазифасини ўз зиммасига олган элчи! Аммо у 1838 йил ноябрь ойида Амир Насрулло томонидан ҳибсга олинган. 1841 йилда капитан Артур Конноли Бухорога Стоддартни озод қилишга уриниш йўлида ташриф буюрган. Бу ташриф муваффақиятсиз уриниш бўлган. Иккала элчи ҳам 1842 йил 24 июнда Британия империяси томонидан юборилган жосус деб қатл этилган. Бу иккала элчининг ҳалок бўлганлиги хабари эса 1843 йилда Бухорога келган Жозеф Волф томонидан ҳукуматга етказилган.

Баъзи манбаларда, “Ch.Stoddart” амир ҳузурига кирганда бўйнини эгмаганлиги, унга совға-салом олиб келмаганлиги учун зиндонга ташланганлиги ҳақида маълумот бор!

Инглиз манбаларида эса “Ch.Stoddart” амирга учала хонлик бирлашмаса келажакда осонликча рус империяси томонидан босиб олиниши ҳақида айтган. Аммо амир унга қулоқ солмаган.

 

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: