Американинг мақсади нима ўзи?

Америка ракеталарини Хитойга туташ оролларга жойлаштириб нимани кўзлаяпти?

Қўшма Штатлар Хитойга қўшни оролларга ракеталарни жойлаштиришни режалаштирмоқда. Япониянинг «Никкэй» газетаси ёзишича, келгуси олти йил ичида Америка ҳукумати бунинг учун 27,3 миллиард доллар ажратишга тайёр.

Нашр маълумотларига кўра, AҚШ қуролли кучларининг Ҳинд-Тинч океани қўмондонлиги AҚШ Конгрессига сўров юборган. Тахминларга кўра, юқори аниқликдаги ракеталар тармоғи Шарқий Хитой ва Жанубий Хитой денгизларида жойлашган оролларга ўрнатилади. Ҳарбийлар томонидан ўйлаб топилган бундай қадам Хитойни минтақада ушлаб туришга ёрдам беради.

Маълум қилинишича, ҳарбийлар «Ер — кема» синфига мансуб ракеталарини тахминан 200 километр масофага бошқарувчисиз автомобиллларга жойлаштириш ҳамда уларни ороллар бўйлаб тарқатишни таклиф қилмоқда. Бу ушбу тизимларнинг ҳаракатчанлигини оширади ва Хитой томонидан ҳужум уюштирилган тақдирда уларни йўқ қилишдан сақлайди.

Шарқий Хитой ва Жанубий Хитой денгизларида Aмерика Қўшма Штатлари ва Хитой томонидан амалга оширилган ҳарбий маневрлар кўпинча икки мамлакат ўртасидаги муносабатларнинг зиддиятли ўчоғига айланади.

2020 йил ноябрь ойида америкалик сиёсатшунос Кристофер Лейн ҳатто Вашингтон ва Пекин қуролли қарама-қаршиликка бораётгани ҳақида огоҳлантирди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: