Алина Кабаева туғди. Кимдан?

Кимдан бўларди эридан. Эри ким? Ўша, у билан бирга яшайдиган одам. Ҳали унинг кимлигини Кабаева айтмаган. Ёки тўй, шунга ўшаш маросимлардаги расмлари йўқ. Шунчаки, туғриқхонага борган ва битта болани дунёга келтирган. Бундан чиқди, унинг эри бор. Россия, европа матбуоти унинг Россиянинг бош раҳбари билан “салом алиги” ҳақида бот бот ёзишганди. Эҳтимол шудир. Бироқ у билан ҳам бир бирларига никоҳ узугини тақишаётганлигини, тўйларида ўтирволишиб меҳмонлардан табрик сўзларини эшитишаётганликларини биров кўрган эмас. Сиёсий можоралар пайтида, иқтисодий қийинчиликлар маҳали ва ё амалдорларнинг оилалари ҳақида гап кетганда, албатта Алина ҳам  эсга олинади ва уни кимга тегишли эканлиги қистириб ўтилади. Ва Алинанинг эркатойли, бойлиги, қаёққа қўлини узатса етиши ҳам айтилади. Бизни билганимиз у бир пайтлар ўзимизни “Пахтакор”да жовлон урган, Марат Кабаевни қизи, гимнасткачи Тошкентдан Москвага кетворган… Шу… Аммо охирги билганимиз, куни кеча, Алина навбатдаги фарзандини дунёга келтирган. Буни ҳам Россия ОАВ орқали билдик.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: