Африкада коронавируснинг энг хавфли штамми аниқланди

Африка қитъасининг бир қанча мамлакатлари, жумладан, Ботсвана ва Жанубий Африкада коронавируснинг янги хавфли штамми аниқланди.

Bugun.Uz

 

Search…

 

ЯНГИЛИКЛАР

Африкада коронавируснинг энг хавфли штамми аниқланди

22:51 | 25-11-2021

 

Африка қитъасининг бир қанча мамлакатлари, жумладан, Ботсвана ва Жанубий Африкада коронавируснинг янги хавфли штамми аниқланди. Маълум қилинишича, 32 мутациядан иборат янги вирусга «B.1.1.529» номи берилган. Британиялик олимлар томонидан аниқланган вирус юқори патогенлик даражасига эгалиги ва аниқланган барча вариантларига қараганда хавфлироқ деб баҳоланган. Шунингдек, бу штамм Гонконгда ҳам топилган.

Лондон Университет коллежи профессори Франсуа Баллунинг сўзларига кўра, коронавируснинг бу варианти биринчи навбатда ОИТСга чалинган одамда пайдо бўлиши мумкин. Аммо Лондон Империал коллежи вирусологи, доктор Том Пеаcоcк аллақачон бу штаммни «даҳшатли» деб қайд этган.

Бошқа томондан, вирус жуда кўп мутациялангани сабабли дельта каби кенг тарқалмаслиги айтилган. Шунингдек, олимлар ушбу штамм бўйича қўшимча тадқиқотлар ўтказиш зарурлигини таъкидлаган. Янги тадқиқотлар унинг вакциналарга қанчалик чидамлилигини аниқлашга ёрдам бериши, шунингдек, унинг юқумлилик даражасини ҳам аниқлаши айтилган.

Аввалроқ Британияда кўршапалакларда коронавируснинг янги тури аниқланганди. Шунингдек, россиялик вирусолог беморнинг ковиддан тўлиқ тузалганини кўрсатувчи белгини маълум қилганди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: