Афғонистоннинг собиқ президенти тамом бўлди

Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарияти собиқ президент Ашраф Ғани ва бу мамлакатдаги айрим давлат хизматчиларининг сиёсий фаолиятига чекловлар жорий қилди, дейди Толибон ҳукумати котиби ўринбосари Аҳмадуллоҳ Васиқ.

Собиқ хавфсизлик маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Муҳиб ва Балх собиқ губернатори Ато Муҳаммад Нурга нисбатан ҳам чекловлар жорий этилган, дейди Толибон вакили.

Васиқ қандай чекловлар ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмаган.

15 август куни Афғонистон пойтахти Кобул Толибон қўлига ўтгач, президент Ашраф Ғани ва унинг ҳукуматининг кўплаб вакиллари мамлакатни тарк этиб, БААга кетганди.

Толибон режими амнистия эълон қилди ва мухолифат ва собиқ давлат арбобларини ватанга қайтишга чақирди.

Эътиборлиси, ўтмишда Толибон билан алоқаларида муаммоларга дуч келган БАА Афғонистонда ҳокимият тепасига келганидан кейин яна улар билан алоқаларини тиклади.

Масалан, яқинда БААнинг Кобулдаги элчихонаси ўз фаолиятини бошлади.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: