Афғонистондаги воқеалар Тожикистонга хавф солса, Россия ёрдам беради — Шойгу

Афғонистондаги воқеалар муносабати билан Тожикистон хавфсизлигига таҳдид солинган тақдирда Россиянинг ҳарбий 201-базаси Тожикистонга ҳарбий ёрдам беради. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.

“Албатта, биз чегарада содир бўлаётган барча воқеаларни ва жангариларни Тожикистон ҳудудига кўчиришга уринишларни эътиборсиз қолдирмаймиз. Шунинг учун мен шубҳасиз айтишим мумкинки, иттифоқдошимиз — Коллектив Хавфсизлик Шартномаси аъзосига таҳдид бўлган тақдирда, албатта, Россия бунга муносабат билдиради”, деган Шойгу.

Унинг сўзларига кўра, Россия ҳарбийлари Афғонистон ҳудудига турли давлатлар, шу жумладан Сурия ва Ливиядан ИШИД жангариларининг фаол кўчиб ўтаётганини қайд этмоқда.

“Биз, албатта, Афғонистонда миллатлараро ярашувга эришилади, деб умид қиламиз. Аммо шу билан бирга ИШИД бўлинмалари у ерга турли минтақалардан, шу жумладан Сурия, Ливиядан қанчалик фаол кўчиб ўтаётганини кўряпмиз”, деган Шойгу.

Маълумот ўрнида, Россиянинг 201-ҳарбий базаси Тожикистоннинг икки шаҳри — Душанбе ва Бохтарда жойлашган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: