Афғонистондаги портлашда “Толибон” аъзоси ҳалок бўлгани айтилмоқда

Афғонистон шарқидаги Нангархор вилояти маркази Жалолобод шаҳрида содир бўлган портлаш оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди. Бу ҳақда маҳаллий “Pajhwok” агентлиги хабар берди.

Таъкидланишича, маъмурий бино яқинидаги гавжум кўчалардан бирида портловчи қурилма ишга тушган. Портлаш Нангархор губернатори идораси яқинида содир бўлган. Ўлганлар ва ярадорлар орасида мамлакатда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати жангарилари бор.

Бу сўнгги йилларда вилоятдаги биринчи бундай ҳодиса эмас. Нангархордаги портлашлар ва қуролли ҳужумлар оқибатида шу ҳафта камида ўн киши ҳалок бўлган.

Қайд этилишича, айни пайтда “Толибон” вакиллари ИШИД бўлаги бўлган жиноятчиларни қўлга олиш учун минтақада оператив чоралар кўрмоқда.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: