Аброр Мухтор Алий дарсларга жинсий талим киритилиши хақидаги гапларга ўз муносабатини билдирди.

• «Жинсий тарбия очиқ-ойдин бўлиши керак, уни боғчадан бошлаш лозим»-, жумласи миллат ўзлигининг қоқ марказига соатли мина қўйиш билан бир хил!
• Бу мина вақти келиб портласа миллатни мажруҳ қилади ва ўзлигимиздан соғлом ҳеч нарса қолмайди!
• Азизлар! Шу жумланинг бошидаги «жинсий» сўзининг ўрнига «диний» сўзини қўйсак, нима дейсизлар?!
• «Диний тарбия очиқ-ойдин бўлиши керак, уни боғчадан бошлаш лозим!»
• Қаранг, жумла нақадар гўзал бўлди!
• Шунда бир ўқ билан бир нечта қуённинг қоқ кўзидан урган бўлардик:
– ёшларнинг соф диний таълимдан хабардор бўлиши зотан жинсий таълимнинг энг тўғри ечимини билиши демакдир;
– ёшларнинг соф динни ўрганиши мактабдаёқ ахлоқи бузилишини, ҳомиладор бўлиб қолишини олдини олиш демакдир;
– ёшларни соф Исломдан бохабар бўлиши радикал тушунчалардан ҳам қутулиши демакдир!

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: