Ўзбекистонда янги телеканал иш бошлади

«Нурафшон ТВ» телеканали  2022 йил 17 январдан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида эфирга узатилиши бошланди.

Президент қарори билан Тошкент вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва яратилаётган имкониятлардан аҳолининг хабардорлик даражасини кенгайтириш  мақсадида Тошкент вилоятида«Нурафшон ТВ» телеканали ташкил этилиши белгиланганди.

Мазкур қарордан келиб чиқиб, АКТ вазирлигининг буйруғи билан «РРТМ» ДУКга ЎзМТРК билан биргаликда «Нурафшон ТВ» телеканалини эфирга узатишни техник томондан амалга ошириш вазифалари юклатилганди.

«РРТМ» ДУК томонидан техник тадбирлар амалга оширилиб, Тошкент телеминораси, Ангрен, Шоугаз, Чорвоқ ва Бекобод радиотелеузатиш станциялар орқали «Нурафшон ТВ» телеканалини 2022 йил 17 январь кунидан бошлаб тест тариқасида эфирга узатилиши таъминланди.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг:

Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди!

Диққат! Диққат! Муҳтарам мухлислар! Севимли ёзувчингиз Нуриддин Исмоиловнинг энг зўр китоблари нашрдан чиқди: 1. “Ўлимга маҳкум қилинганлар”. 2. “Гуноҳкор”. Иккала […]