15 ёшли қизни оиласи бедарак йўқолган деб қидириб юрган бир пайтда, у ноқонуний никоҳ қуриб маишатда яшаётган экан (фото)

Ғарбий Қозоғистон вилоятида полиция бедарак йўқолган 15 ёшли қизни топди. У бир эркак билан ноқонуний никоҳ қуриб маишатда яшаётганлиги аниқланди. Бу ҳақда  Tengrinews.kz ёзмоқда.

Вояга этмаган қиз бедарак йўқолганлиги ҳақидаги хабар 16 сентябрь куни Бурлин тумани полиция бўлимига келиб тушган. Полиция қизни Уралскда эканлигини аниқлади.

“Вазиятни аниқлаштириш жараёнида фуқаро И. шариат қонунларига кўра ноқонуний никоҳни фуқаро Ж. билан амалга оширгани аниқланди, у ташқи белгиларига кўра, ноанъанавий диний оқимга риоя қилади. Шуни таъкидлаш керакки, никоҳ масжиднинг расмий вакиллари, имомлар ва қонуний вакиллар иштирокисиз тузилган. Уйдирма никоҳ пардаси остида фуқаро Ж. атайлаб 2005 йилда туғилган вояга этмаган фуқаро И. билан жинсий алоқада бўлган “, дейилади хабарда.

Қиз топилган пайтида у тўқ кўк рангли кийимга бурқаниб, юзини тўлиқ ёпиб олган ҳамда у барча яқинлари билан оилавий алоқаларни узишга ҳаракат қилган.

Янгиликни дўстларингизга ҳам юборинг: